Нодавлат ОТМдан давлат олий таълим муассасасига ўқишни кўчириш тартиби қандай?
Талабалар ўқишини республикада фаолият юритаётган хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларига кўчириш тартиби қуйидагича:
мос ва турдош таълим йўналишларига кўчиришда ўтиш баллидан паст натижа тўплаган талабалар табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.
мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчиришда ўтиш кўрсаткичидан паст балл тўплаган талабалар табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорига тенг бўлган бир марталик тўлов асосида ўқишга қабул қилинади
Тест синовлари натижалари Давлат тест маркази ҳамда тегишли олий таълим муассасасининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.